АсосийJamiyat

Расман: Пенсионерларнинг метрополитендан бепул фойдаланишлари ҳақида Қарор тайёрланмоқда

Ўзбекистонда пенсионерларга Тошкент метросида бепул юриш ҳуқуқини берадиган Вазирлар Маҳкамасининг Қарори тайёрланмоқда.

Бу ҳақда “Даракчи плюс” газетаси “Тошкент метрополитени” ДУКга юборган сўровидан жавоб топди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан сайлволди учрашувида кекса авлодни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратган эди, хусусан, учрашувда пенсионерларга соат 10:00 дан 16:00 га қадар метрополитендан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилиши айтиб ўтилганди.

Олдинга қўйилган мазкур масалани ечиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда мутасадди вазирликлар томонидан тегишли қарор тайёрланмоқда, дейди“Тошкент метрополитени” ДУК вакили.

 

Бошқа янгиликлар