1

2016 йилда Самарқандда 600 млн. сўмлик дори-дармоннинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 13.01.2017, 10:07
2016 йилда Самарқандда 600 млн. сўмлик дори-дармоннинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда дори-дармон воситаларининг ноқонуний савдосига қарши чора-тадбирлар мунтазам олиб борилмоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, ўтган 2016 йилда вилоятда мазкур йўналишда 17 та қонунбузарлик ҳолатлари фош қилинган бўлиб, натижада қиймати 600 млн. сўмдан ортиқ бўлган салкам 9,2 минг дона дори-дармон воситаларининг ноқоуний олиб ўтилишига чек қўйилган. Мазкур ҳолатларнинг 4 таси бўйича жиноий ишлар қўзғатилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, Самарқанд халқаро аэропортида “Москва-Самарқанд” рейси бўйича парвозини якунлаган Ш.Тўхтаевнинг (исми-шарифи ўзгартирилган) қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида ва божхоначиларнинг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 300 млн. сўмлик 31 турдаги салкам 4 минг дона дори воситаларини божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга урингани аниқланди.

Экспертларнинг хулосасига кўра, ушбу шахсдан олиб қўйилган дори воситаларининг 18 турдагиси давлат реестрида қайд этилмаган, 13 турдагиси эса мавжуд норматив талабларга жавоб бермайди. Шу боисдан ушбу маҳсулотлар ўрнатилган тартибда йўқ қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли қарорига мувофиқ,  ҳуқуқбузарлик ашёси тариқасида олинган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган этил спирти, тамаки ва алкоголли маҳсулотлар, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари, озиқ-овқатга биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари, экспертиза хулосасига кўра яроқсиз деб топилган товарлар йўқ қилинади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1