Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаёнга Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида БАА гуманитар миссияси вакилларининг нобуд бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ҳамда далда сўзларини етказишни сўради.
10 январь куни Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги меҳмонхонада юз берган портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида 5 нафар БААлик дипломат бўлган.





