АсосийSport

“Барселона” раҳбарияти Мессини танқид қилган директорни ишдан ҳайдади

“Барселона” раҳбарияти жамоа директори Пере Гратакосни клуб ҳужумчиси Лионель Мессини танқид қилганлиги учун ишдан бўшатди.

Гратакос ўзининг интервьюларидан бирида: “Барселона” — бу фақат Месси дегани эмас. У жуда муҳим ўйинчи, аммо ғалабага бутун жамоа билан эришилади. Неймар, Суарес, Иньеста, Пике ва бошқа футболчиларсиз Месси бундай юқори даражага эриша олмаган бўлар эди”, — деган эди.

Хабарларга кўра, каталонияликлар Гратакосни “клуб қизиқишларига тўғри келмайдиган фикр билдириш” банди билан айблаб, уни директорлик лавозимидан озод қилган.

    Бошқа янгиликлар