1

“Насаф” Руминиянинг “Ботошани” клубини мағлуб этди

СПОРТ 16.01.2017, 11:58
“Насаф” Руминиянинг “Ботошани”  клубини мағлуб этди

“Насаф” кеча, 15 январь куни яна бир назорат учрашувида майдонга тушди. Анталиядаги бугунги учинчи назорат учрашувида “Насаф” Руминиянинг “Ботошани” клуби билан куч синашди.

Тенг курашлар остида кечган учрашувда қаршиликлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Голни тўпурар ҳужумчи Драган Черан киритди. Тезкор ташкил этилган қарши ҳужумда Дониёр Нарзуллаев тўпни Драган Черанга  ошириб берди. Черан бу вазиятда дарвозани бехато нишонга олди.

Шундай қилиб, Анталиядаги янги мавсум тайёргарликлари мобайнида ўтказилган яна бир назорат учрашувида “Насаф” ғалабага эришди. Бундан аввалги назорат учрашувларида “Насаф” Кипр ва Озарбайжон клублари устидан ҳам шундай ҳисобда ғалаба қозонган эди.

Назорат учрашувида қуйидаги футболчиларимиз майдонда ҳаракат қилишди.

“Насаф”: Элдорбек Суюнов, Игорь Голбан, Мақсуд Каримов, Нажмиддин Нормуродов (Акмал Шораҳмедов), Дониёр Нарзуллаев (Ғолиб Ғайбуллаев), Шароф Муҳитдинов, Одил Ҳамробеков (Азизжон Ғаниев), Баҳром Абдураҳимов (Бобир Абдухолиқов), Ислом Рашидхонов (Ислом Кенжабоев), Дилшод Хушбаков (Сирожиддин Қўзиев), Драган Черан.

"Насаф" навбатдаги назорат учрашувини эртага 16 январ куни Озарбайжоннинг яна бир клуби “Сумгаит” жамоасига қарши ўтказади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1