Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида пластик карточкалар ва уларнинг механизмлари масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
Нима сабабдан пластик карточкаларни муомалага киритишдан илгари барча механизмлар пухта ишлаб чиқилмаган? Нима учун кўплаб ташкилотлар, энг аввало, бюджет ташкилотлари ходимлари – ўқитувчилар, врачлар, хизматчилар ва ҳатто пенсионерлар, айрим амалдорларнинг қўштирноқ ичидаги «янгилик»ларидан қийналиши керак?, деди давлатимиз раҳбари.
Энг муҳим дастурлар, лойиҳа ва вазифалар бўйича қабул қилинган айрим қарорлар ёки умуман реал молиялаштириш манбалари билан таъминланмаган, ёки қолдиқ принципи бўйича молиялаштирилади. Шавкат Мирзиёев тўлов интизоми оқсаётганлигини алоҳида қайд этди.
Жами 18 триллион сўмлик дебитор қарздорликдан 11 триллион сўми ёки 60 фоизи охирги 3 йил мобайнида чўзилиб келяпти.
Нима учун ушбу муаммо билан Муддати ўтган қарздорликни қисқартириш комиссиясига бошчилик қиладиган молия вазири ва Марказий банк раиси жиддий шуғулланмаяпти?





