1

“Насаф” қаторасига тўртинчи ўйинда зафар қучди

СПОРТ 17.01.2017, 08:38
“Насаф” қаторасига тўртинчи ўйинда зафар қучди

Кеча “Насаф”  Анталияда тўртинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафар жамоага Озарбайжоннинг “Сумгаит” клуби рақиблик қилди.

“Сумгаит” жамоаси 2010 йили ташкил этилган бўлиб, 2011 йилдан Озарбайжон премьер лигасида иштирок этиб келмоқда. Жамоага маҳаллий мутахасис - Самир Аббасов мураббийлик қилади.

“Насаф” мураббийлари кечаги учрашувда легионер ўйинчиларни майдонга туширишмади. Улар дам олишди ва учрашувни захира ўриндиғида томоша қилишди. 

Ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлса ҳам бугунги учрашув курашларга бой бўлди. Қаршиликлар рақибини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида майдонга тушган Шароф Муҳитдинов, учрашувнинг 76-дақиқасида “Сумгаит” дарвозасини ишғол қилди. Ушбу голга жамоамизнинг тажрибали ҳужумчиси Шахбоз Эркинов асисентлик қилди.

Шундай қилиб, “Насаф” ўтказилган тўртта назорат учрашувида ҳам бир хил – 1:0 ҳисобида рақибларини мағлубиятга учратди. Жамоа навбатдаги назорат учрашувини Украинанинг “Карпати” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 18 январ куни ўтказилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1