Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январь-декабрь даврида 726,8 мингта бола туғилган.
Туғилиш коэффициентининг сезиларли даражада пасайиши Қорақалпоғистон Республикасида (23,3 промилледан 21,8 промиллегача), Сурхондарё (27,0 промилледан 25,8 промиллегача), Бухоро (21,9 ромилледан 20,9 промиллегача), Тошкент (21,1 промилледан 20,3 промиллегача), Андижон (24,1 промилледан 23,4 промиллегача), Қашқадарё (26,2 промилледан 25,5 промиллегача) ва Сирдарё (22,8 промилледан 22,1 промиллегача) вилоятларида қайд этилди.
Шунингдек, туғилиш коэффициентининг ўсиши Тошкент шаҳрида (18,0 промилледан 18,4 промиллегача) ва Навоий (22,0 промилледан 22,1 промиллегача) вилоятида кузатилди.
Ҳудди шу даврда Ўзбекистонда 154,5 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда ўлим коэффитсиэнти 4,8 промиллени ташкил этди.
Шу билан бирга, ўлим коэффициентининг ўсиши Навоий, Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида кузатилди. Ўлим коэффитсиэнтининг пасайиши Андижон, Наманган, Тошкент, Фарғона вилоятларида ва Тошкент шаҳрида қайд этилди.
Рўйхатга олинган жами ўлганларнинг 59,6 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 9,4 фоизи - ўсимталардан, 6,7 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,9 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,9 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,9 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан, 11,6 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган.
2016 йил мобайнида 7,7 мингта 1 ёшгача бўлган болалар ўлими қайд этилди.
Рўйхатга олинган 1 ёшгача ўлган жами болаларнинг 56,7 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 22,4 фоизи - нафас олиш а`золари касалликларидан, 9,8 фоизи - туғма аномалиялардан, 3,1 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан, 1,9 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,6 фоизи - овқат ҳазм қилиш а`золари касалликларидан, 5,5 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган.





