АсосийJamiyat

Ўзбекистон аҳолиси сони бўйича статистика эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2017 йил 1 январ ҳолатига 32121,1 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 545,8 минг кишига ёки 1,7 фоизга ўсган. 

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16238,5 минг кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 15882,6 минг кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 49,4 %) ташкил этди.

2016 йилнинг январь-декабрь даврида республика бўйича кўчиб келганлар сони 141,7 минг кишини, кўчиб кетганлар сони эса 168,3 минг кишини ташкил этди. Миграция салдоси минус 26,6 минг кишини ташкил этди (2015 йилда минус 29,3 минг киши бўлган).

Миграция салдосининг юқори даражаси Тошкент (минус 5,5 минг киши), Самарқанд (минус 4,4 минг киши) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 4,6 минг киши) қайд этилди.

Бошқа янгиликлар