1

Санжар Шоаҳмедов “Локомотив”ни тарк этиб, Қатар чемпионатига йўл олди

СПОРТ 17.01.2017, 12:33
Санжар Шоаҳмедов “Локомотив”ни тарк этиб, Қатар чемпионатига йўл олди

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва Кубоги соҳиби – Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп сурган ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов “темирйўлчилар”ни тарк этиб, Қатарнинг “Ал-Сайлия” жамоаси билан шартнома имзолади.

“Локомотив” матбуот хизмати футболчининг Қатар Юлдузлар Лигасига ўтганини тасдиқлади. Санжар Шоаҳмедов кеча, 16 январь куни тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва янги жамоаси билан 1,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади.

Аввалроқ “Локомотив”нинг бошқа бир футболчиси – ўтган мавсумда Ўзбекистон чемпионати тўпурарига айланган Темурхўжа Абдухолиқов ҳам Қатарнинг “Ал-Сайлия” клуби билан 1,5 йиллик шартномага имзо чеккан эди.

Маълумот учун, 2016 йилги мавсума Санжар Шоаҳмедов Олий Лиганинг барча 30 ўйинида майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлганди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Ўзбекистон Кубоги баҳсларида битта голни ўз ҳисобига ёзиб қўйганди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1