1

Лионель Месси дунёнинг энг қиммат футболчисига айланиши мумкин

СПОРТ 17.01.2017, 17:56
Лионель Месси дунёнинг энг қиммат футболчисига айланиши мумкин

“Манчестер Сити” клуби “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси трансфери учун рекорд маблағ сарфлашга тайёр. The Sun газетаси тарқатган хабарига кўра, “шаҳарликлар” аргентиналик футболчи учун 100 миллион фунт бермоқчи.

Манбада ёзилишича, инглиз клуби вакиллари трансфер борасида музокаралар ўтказиш учун “Барселона” раҳбариятига огоҳлантирган, бироқ бу борада расмий таклиф билан чиқмаган.

Айни дамда рекорд трансфер Поль Погбага тегишли бўлиб, у ўтган йили ёзда 89 млн фунт эвазига “Ювентус”ни “Манчестер Юнайтед”га алмаштирган эди. Месси бу мавсум каталонияликлар сафида 24 учрашувида майдонга тушиб, 27 гол (9 пас)га муаллифлик қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1