Англия Кубоги турнирининг учинчи босқич жавоб ўйинида “Плимут” ўз майдонида “Ливерпуль” футболчиларига қарши баҳс олиб борди.
Дастлабки ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилгани учун жавоб ўйини бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Лукас Лейва томонидан 18-дақиқада киритилган ягона гол мерсисайдликларни 4-босқичга олиб чиқди.
Қайд этиш керакки, “Ливерпуль” мусобақанинг 4-босқичида “Вульверхэмптон” жамоасига қарши баҳс олиб боради.
“Плимут” – “Ливерпуль” 0:1
Гол: 0:1 – 18 Лейва.
“Плимут” – Маккормик, Сонго`О, Трелкелд, Перрингтон, Брэдли, Фокс, Кэри, Доналдсон (Тэннер, 67), Гарита (Руни, 72), Жервис, Слю (Булвитис, 80).
“Ливерпуль” – Кариус, Вудберн, Морено, Гомес, Эжариа, Александер-Арнолд, Коутиньо (Уилсон, 65), Лейва, Стюарт, Ориги, Старриж (Оджо, 76).
Огоҳлантиришлар: Гомес (25), Эжариа (51), Оджо (84), Сонго`О (86), Перрингтон (90).