Испания Кубоги чорак финал илк ўйинида “Барселона” сафарда “Реал Сосьедад” жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Каталонияликлар 10 йил деганда биринчи марта Сан-Себастьяндан ғалаба билан қайтди. Сўнгги марта “Барселона” 2007 йили у ерда ғалаба қозонганди.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 26 январь куни “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади.