Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Australian Open мусобақасининг учинчи даврасида испаниялик Пабло Каррено Бустага қарши баҳс олиб борди.
Уч ярим соат давом этган беллашувда ҳамюртимиз, 5 та сет натижасига кўра 6:4, 4:6, 6:4, 4:6, 6:2 ҳисобида зафар қучиб, нимчорак финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин иккинчи даврада жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Новак Жоковични мағлубиятга учратган эди.