Кеча Қатар Юлдузлар лигасининг 17-тур учрашувларига якун ясалди. Турнинг марказий учрашувида Осиё Чемпионлар лигаси “плей-офф” босқичидаги рақибимиз “Ал-Жаиш” клуби амалдаги чемпион “Ал-Райян” жамоасини қабул қилди.
Қизиқарли кечган баҳсда Сардор Рашидов ва унинг жамоадошлари рақибга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Шу тариқа, бунгача мусобақа жадвалининг 3-поғонасида борган “Ал-Жаиш” ўз жойини “Ал-Райян”га бўшатиб, 4-ўринга тушиб кетди.
Қатар Юлдузлар Лигаси, 17-тур
“Ал-Жаиш” – “Ал-Райян” 1:4 (1:1)
Голлар: Себастьян Сория 13 пенальти (0:1), Лукас Мендес 30 (1:1), Серхио Гарсия 33 (1:2), Родриго Табата 75 (1:3), Назан Отавио 82 (1:4)
“Ал-Жаиш”: 22.Сауд Ал-Ҳатер, 2.Мурод Нажи, 4.Лукас Мендес, 6.Ёсир Абубакир, 8.Юсуф Муфтаҳ (67.Жассим Ал-Хошими 83), 10.Сардор Рашидов, 14.Муҳаммад Мознани, 15.Даме Траоре, 18.Муҳаммад Ал-Язиди, 24.Сейду Кейта, 55.Абдулқодир Илёс (13.Солиҳ Ал-Яҳри 83).