АсосийJamiyat

​Тошкентда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик ўз ишини давом эттирмоқда

'​Тошкентда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик ўз ишини давом эттирмоқда'ning rasmi

Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида старт олган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик тадбирлари давом этмоқда.

Медиа-ҳафталикнинг очилиш маросими кеча, 23 январь куни бўлиб ўтган эди.

Тадбирларда оммавий ахборот воситалари ходимлари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси депутатлари иштирок этмоқда.

Бугун International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг биллур залида “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари” мавзуидаги иккинчи йўналиш тақдимоти бўлиб ўтади.

Мазкур тақдимот маросимида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Нодир Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ботир Матмуратов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Акмал Бурхонов, Нодиржон Мухторов, Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Канязов, Ўзбекистон адвокатлар палатаси раиси Равшан Аҳмедов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судяликка номзодларни танлаш ва тавсия қилиш бўйича комиссия вакили Абдуҳамид Комилов, Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Умид Муҳаммедов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Холмўмин Ёдгоровлар нутқ сўзлайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар