АсосийJamiyat

​Остонадаги музокаралар пайтида араб журналистлари жой талашиб қолди

'​Остонадаги музокаралар пайтида араб журналистлари жой талашиб қолди'ning rasmi

Арабистон ОАВсининг икки нафар ходими Сурия ҳукумати делегацияси раҳбари Башар ал-Жафарининг матбуот анжуманида жой талашиб, уришиб кетди.

Арабистон телеканали оператори ўз ҳамкасбидан кадрдан бошини олиб туришни сўради. У эса ҳамкасбининг илтимосини рад этди. Аввалига журналистлар араб тилида жанжаллашди, сўнгра бир-бири билан уришиб кетди.

Бошқа нашрлар ходимлари аралашуви билан жанжал ўз вақтида бостирилди. Ал-Жафари бу ҳодисага ҳеч қандай муносабат билдирмади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар