АсосийSalomatlik

​Контакт линзалардан фойдаланиш учун 7 тавсия

'​Контакт линзалардан фойдаланиш учун 7 тавсия'ning rasmi

Контакт линзалар ўзининг қулайлиги билан кўзойнакдан анча афзал. У билан спорт машқларини бажариш, турли расмий учрашувлар, шахсий муаммолар, шунингдек бошқа масалалрда ҳам кун бўйи хеч бир қийинчиликсиз фойдаланиш мумкин. Агар бемор контакт линзалар хусусида маълумотга эга бўлмаса ёки уни тўғри тозалай олмаса, бу кўзнинг кўриш қобилиятининг кескин пасайиши ва аллергия қўзғатиши ёки турли инфекцион касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Агар сиз кўзойнакдан линзани афзал кўрсангиз сизга қуйидаги тавсияларни эслатиб ўтмоқчимиз.

  • Линза фойдаланишдан аввал, албатта шифокор билан маслаҳатлашиш шарт! Ундан фойдаланаётганда хавфсизлик чоралари сизнинг саломатлигингиз гаровидир.
  • Линзадан биринчи кун 30-45 дақиқа фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
  • Иккинчи куни 1-2 соатга тақиш мумкин. Шунингдек, кун ора вақтни кўпайтириш мақсадга мувофиқ ҳолат ҳисобланади. Бир ҳафтадан сўнг линзадан бемалол кун давомида фойдаланишингиз мумкин. Баъзи беморлар линзадан 6-8 соат давомида фойдаланишса, бошқалари 15-16 соатда ҳам ўзини яхши ҳис этади. Агар ундан 5-8 соат мобайнида фойдалансангиз кўзга ҳеч қандай зарар етказмайсиз.
  • Кун сўнггида линзани ечгандан кейин кўз олдингизда туман ёки қоронғулик сезсангиз бу — ёмон ҳолат бўлиб линзадан керагидан ортиқ фойдаланиш натижасидир. Кейинги гал уни 1-2 соат олдин олиб қўйинг. Уйқуга кетишдан олдин линзани ечишни унуманг. Агар линза кўзингизда қолиб кетса кислород етишмаслиги туфайли кўз атрофида қичиш пайдо бўлиши мумкин. Кўзингиз тез ёшланувчи, турли вазиятлар, яъни тутун, атир ҳидига таъсирчан бўлса, қичиш аломатлари юқори бўлган беморларга линзадан фойдаланиш тавсия этилмайди. Кўз қорачиғининг 15 градусдан кўпроқ айланиши кузатилган беморлар ғилай (косоглаз) ноқислиги туфайли линзадан фойдаланиш таъқиқланади.
  • Блефарит ва демодекоз касаллигига чалинганлар линзага мухтождирлар. Даволаш жараёнида линзадан воз кечиш лозим. Кўз ичи қуруқ турига кирувчи беморларнинг линзаларини кўпроқ тозалаш, хавфсизлантириш, сунъий ёш томчилари ва турли дорилардан самарали фойдаланиш шарт.
  • Линзадан фойдаланиш билан бирга уни асраб- авайлаш, тозалашни амалга ошириш керак. Суюқ тозаловчи модда, контейнерларни тез-тез алмаштириш муҳим аҳамият касб этади. Контакт линзаларни гигиена талаблари даражасида хавфсизлантирилмаса унга микроб тушиши мумкин. Бу митти микроблар аввал линзада ўсиб, тўр қўйгач кўзга ўтиб кетади. Ҳозирда кўз микробларининг фанга 105 дан ортиқ тури маълум.
  • Фойдаланадиган линзани яхши танлаш ҳам юксак маҳорат талаб этади. Уни тана, қош ранги билан ҳамоханглигига эътибор беринг. Ундан фойдаланиб бўлгач ўзининг махсус идишига ечиб қўйсангиз, уни тирнаб зарарламайсиз. Фойдаланиб бўлган суюқликни қайта ишлатманг. Кўзингизда қичиш ёки қизариш аломатини сезсангиз ҳам ундан фойдаланишни маслаҳат бермаймиз. Агар юқорида таъкидлаган масалаларга бефарқ бўлмасангиз бу сизни «қизил кўз» синдромига чалинишингизни олдини олади.
  • Бошқа янгиликлар