1

“Пахтакор” Австрия чемпиони билан дуранг ўйнади

СПОРТ 27.01.2017, 20:44
“Пахтакор” Австрия чемпиони билан дуранг ўйнади

БААда йиғин ўтказаётган “Пахтакор” жамоаси учинчи назорат ўйинини Австрия чемпионига қарши ўтказди. Бу ҳақда “шерлар” матбуот хизмати маълум қилди.

Австриянинг охирги йиллардаги гегемони “Ред Булл Зальцбург” клубига қарши учрашувда мураббийлар таркибдаги бор футболчиларни синовдан ўтказишди.

Жамоалар бир қатор вазиятларни юзага келтирган бўлишига қарамай, беллашувда ҳисоб очилмади. Шу тариқа "Пахтакор" БААдаги йиғин доирасида сўнгги назорат баҳсида дурангга имзо чекди.

“Пахтакор” 30 январь куни Тошкентга қайтади ва 5 февраль куни Анталияга йўл олади.

“Пахтакор” – “Ред Булл Зальцбург” 0:0

“Пахтакор”: Лобанов (Эргашев, 82), Андреев (Иброҳимов, 75), Тожиев (Ораховац, 46), Булят (Г.Аҳмедов, 68), Алижонов (Авилов, 64), А.Аҳмедов (Козак, 64), Ўрунов (Исматуллаев, 46), Соҳибов (Каримов, 66), Машарипов (Нуруллаев, 70), Искандеров (Толипов, 68; Давлатжонов, 81), Сергеев (Ҳакимов, 66).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1