1

"Нефтчи" бир йўла уч футболчи билан шартнома имзолади

СПОРТ 28.01.2017, 10:45
"Нефтчи" бир йўла уч футболчи билан шартнома имзолади

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси янги мавсум аввалида ўз таркибига янги футболчиларни қўшиб олишда давом этмоқда. Аввалроқ фарғоналиклар “Сўғдиёна”дан Музаффар Музаффаров хамда “Навбаҳор”дан Акрам Баҳриддинов сингари футболчиларни ўз сафига жалб этган эди.

"Нефтчи" матбуот хизматининг маълум қилишича, декабрь ойидан бери “Нефтчи” йиғинида иштирок этиб келаётган собиқ “Металлург” футболчиси Саид Абдужабборов “Нефтчи” футбол клуби билан 2 йиллик шартнома имзолаганини расман маълум қиламиз. Қайд этиш керакки, Абдужабборов Фарғона футболи тарбияланувчиси ҳисобланиб сўнгги йилларни бекободликлар таркибида муваффақиятли тарзда ўтказиб келаётган эди.

Шунингдек тажрибали ҳужумчи, Фарғона футболининг яна бир етакчи аъзоси Мўйдин Мамазулумов ҳам “Нефтчи” жамоаси билан 1+1 кўринишидаги келишувга эришди.

Ўтган мавсумни ижара асосида “Истиқлол” жамоаси таркибида ўтказиб Фарғона шаҳри жамоасини Ўзбекистон чемпионати Биринчи лигасига йўл олишида ўзининг кўплаб голлари билан ёрдам берган умидли ва ёш ҳужумчи Ризо Айвазов ҳам жамоага қайтарилди. Тўпурар ҳужумчи эса “Нефтчи” жамоаси билан 2 йиллик битимга имзо чекди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1