АсосийJamiyat

​Хоразмда Ўзбекистондаги энг йирик фармацевтика корхонаси барпо этилади

'​Хоразмда Ўзбекистондаги энг йирик фармацевтика корхонаси барпо этилади'ning rasmi

Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида ҳар йили 3-4,5 миллион АҚШ долларлик импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва 3,8 млн АҚШ доллар экспортни таъминлайдиган янги фармацевтика корхонасининг лойиҳаси билан танишди.

“Мем гилан” хорижий корхонасида инфузион қоришмалар, ампулалар, таблетка ва капсулалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Умумий қиймати 29 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа натижасида 200 га яқин иш ўрни яратилади. Ҳудудда бундай фармацевтика корхонаси йўқлиги боис янги қувват дори воситалари нархини арзонлаштиришга хизмат қилади.

Лойиҳа ташаббускорларининг 4 млрд сўм маблағлари ҳамда Миллий банкнинг ускуналар сотиб олишга йўналтирилган 25 млрд сўм кредити ҳисобига амалга оширилади.

Замонавий ускуналар билан жиҳозланган мазкур корхона 2018 йилнинг иккинчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган. Бу мамлакатимизнинг энг йирик корхоналаридан бири бўлади.

    Бошқа янгиликлар