1

​Шаҳзода Матчонова Нилуфар Усмонованинг “Кел иккимиз” клипида ўз ҳаётини акс эттирганми?

ШОУ-БИЗНЕС 30.01.2017, 16:38
Теглар: Шаҳзода Матчонова
​Шаҳзода Матчонова Нилуфар Усмонованинг “Кел иккимиз” клипида ўз ҳаётини акс эттирганми?

“Даракчи” газетасининг “10 қалтис савол” лойиҳасида актриса Шаҳзода Матчонова иштирок этди ва қалтис саволларга жавоб қайтарди.

Хусусан, “Кўпчиликнинг фикрича, дугонангиз, хонанда Нилуфар Усмонованинг ‘Кел иккимиз’ қўшиғи клипидаги қаҳрамонингизнинг прототипи айнан ўзингиз экансиз?”, деган саволга актриса қуйидагича жавоб берди:

“Бу ҳақда сира эшитмаган эканман. Ишонтириб айтоламан, тахминлар нотўғри. Боиси, клипдаги қаҳрамонимнинг фарзанди бор, мени турмушга чиққанимга эса эндигина икки ой бўлди”.

Актриса турмуш қуриши турли миш-мишларга сабаб бўлишини кутмаганини ҳам маълум қилди. Актрисанинг бу борадаги фикрларини “Даракчи” газетасининг янги сонида ўқишингиз мумкин бўлади.

“Гап-сўз қилаётганлар менга ҳасад қилишяпти, холос. Ҳеч кимга ёмонликни раво кўрмаган ва хафа қилмаган бўлсам-да, турмушга чиққанимдан сўнг негадир миш-мишларга кўмиб ташлашди. Уларнинг гапларига энди беэътиборман. Фақат унутишмасин, бу – қайтар дунё! Муҳими, яқинларим қандайлигимни билишади. Шахсий ҳаётимдан эса кўнглим хотиржам!”

Маълумот учун, актриса Шаҳзода Матчонова 2016 йилнинг 25 ноябрида турмушга чиқди. Унинг тўйидан кейин актрисанинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ турли миш-мишлар тарқалди.

Шаҳзода Матчонова иштирокидаги “10 қалтис савол” лойиҳасининг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг янги сонида ўқишингиз мумкин.

Шарҳлар

​Шаҳзода Матчонова: “Шахсий ҳаётимдан кўнглим хотиржам!”

08.02.2017, 10:32

“Даракчи” газетасида бериб бориладиган “10 қалтис савол” лойиҳаси қайта тикланди. Лойиҳа меҳмони истеъдодли актриса Шаҳзода МАТЧОНОВА... 1. Шаҳзода, актриса бўлишни орзу қилиб юрган кезларингизда илк...
Йигитали Мамажонов ва Шаҳзода Матчонова “Уммон” гуруҳининг янги клипида суратга тушди

20.01.2017, 11:42

“Уммон” гуруҳи “Сен меники эмассан” қўшиғига клип суратга олдирди. Мазкур клипдаги бош ролларни актёр Йигитали Мамажонов ва Шаҳзода Матчонова ижро этди. Буни актёрларнинг ижтимоий тармоқларга...
Шаҳзода Матчонова тожикистонлик хонанданинг клипида суратга тушмоқда(Фото)

16.01.2017, 12:23

Актриса Шаҳзода Матчонова тожикистонлик хонанда Меҳрнигори Рустамнинг клипида суратга тушмоқда. Суратга олиш ишлари Тошкентдаги Lotte City Hotel Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда стилист ва...
Шаҳзода Матчонова турмуш ўртоғи Омар билан тушган суратини кўрсатиб,барча миш-мишларга чек қўйди(Фото)

03.01.2017, 12:00

2016 йилнинг 25 ноябрь куни Тошкентдаги  “Яккасарой” ресторанида актриса Шахзода Матчонова Омар исмли йигитга турмушга чиқди. Шаҳзоданинг тўйи ижтимоий тармоқларда анча пайтгача қизғин муҳокамаларга сабаб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1