1

Рўзиқул Бердиев: Акмал Шораҳмедов ҳақиқий профессионал эканини исботлади

СПОРТ 31.01.2017, 19:38
Теглар: Футбол
Рўзиқул Бердиев: Акмал Шораҳмедов ҳақиқий профессионал эканини исботлади

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнирининг ўтиш босқичида “Насаф” жамоаси 4:0 ҳисобида Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” клубини мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

“Бугунги муваффақият билан барча мухлисларни табриклайман. Учрашув давомида футболчиларда ҳаяжон сезилиб турди, аммо энг муҳими “Насаф” ғалаба қозонди. Рақиб дарвозасига урилган дастлабки икки гол уларга салбий таъсир ўтказди ва бу бизнинг фойдамизга ҳал бўлди. Плей-офф босқичидаги рақибимиз – “Ал-Фотиҳ”ни ҳам ўрганиб чиқяпмиз, бу жамоа ўзига яраша кучли. Сўнгги пайтларда уларнинг натижаси яхши бўлмаса-да, бу “Насаф” учун осон бўлади, дегани эмас. Акмал Шораҳмедовга келадиган бўлсак, у Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнини билинтирмади. Акмал ишончимизни тўлиқ оқлади. У биз учун тўғри келадиган ҳақиқий профессионал эканини исботлади”, – деди Рўзиқул Бердиев.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ғалабадан кейин “Насаф” жамоаси плей-офф босқичига йўл олди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳ босқичи йўлланмаси учун 7 февраль куни сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Фотиҳ” клубига қарши куч синашади.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1