АсосийDunyo

​Сайёҳнинг Буюк Хитой девори ёнида тушган сурати барчани лол қолдирди(Фото)

'​Сайёҳнинг Буюк Хитой девори ёнида  тушган сурати барчани лол қолдирди(Фото)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари сайёҳ Буюк Хитой деворининг иккинчи томонига оёқлари билан суяниб тургани акс этган суратни кенг муҳокама қилмоқда, деб ёзади “Lenta.ru”.

Бир қарашда суратда ҳеч қандай ноодатий ҳолат мавжуд эмас: Сайёҳ Хитойдаги машҳур диқатга сазовор жойга қўли билан суяниб турибди. Бироқ, орқа фонда Хитой девори кўришга келган бошқа сайёҳлар ғайриоддий тарзда ҳаракатланаётгандек туюлади.

Ноодатий фотосурат Imgur ижтимоий тармоғида эълон қилинди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари суратда аслида ким Буюк Хитой девори бўйлаб ҳаракатланишга уринаётганини аниқлашга уринмоқда. Бунда фотосурат қаҳрамони одатий равишда ҳаракатланмоқдами ёки унинг орқасидаги сайёҳларми, деган савол муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Аслида эса сурат муаллифи Хитой девори брусчаткасига қўли билан суяниб турибди.

Мазкур пост 177 минг марта кўрилган.


Бошқа янгиликлар