1

​Ўзбекистондаги энг харидоргир автомобиллар рейтинги эълон қилинди

ЖАМИЯТ 02.02.2017, 14:24
Теглар: Авто, Ўзбекистон
​Ўзбекистондаги энг харидоргир автомобиллар рейтинги эълон қилинди

OLX эълонлар сервисининг аналитиклари 2016 йил статистикасини ўрганиб чиқди ва қайси автомобиль маркалари кўпроқ сотилганлигини аниқлади.

Биринчи ўринни сўзсиз Chevrolet маркаси эгаллади. Ўзбекистон ва қўшни Қозоғистон худудида йиғилувчи бу автомобиль маркасига интернет орқали амалга оширилган барча харидларнинг 56 фоизи тўғри келди. Бу марка автомобилларининг онлайн нархи бир неча минг доллардан бошланади, деб ёзади “Дарё.уз” нашри.

ВАЗ маркаси уч марта пастроқ кўрсаткични кўрсатди. ВАЗ маркасига OLX’да амалга оширилган барча битимларнинг 16,5 фоизи тўғри келди. “Жигули” нархи OLX’да бир неча миллион сўмдан бошланади. Учинчи ўринга Daewoo маркаси сазовор бўлди. Жанубий Корея бренди порталдаги ҳар ўнинчи битим предмети бўлган.

Ўзбекистонда харид қилинадиган автомобиль маркаларининг Топ-10 талиги:

1. Chevrolet

2. ВАЗ

3. Daewoo

4. Mercedes

5. ГАЗ

6. BMW

7. «Москвич»

8. Hyundai

9. Toyota, Nissan

10. ZAZ

Энг харидоргир моделлар асосан Chevrolet маркасига тегишли бўлган. Рейтингда биринчи ўринда барча битимларнинг 16,6 фоизи билан Spark модели, 12,9% билан Lacetti ундан бироз ортда қолмоқда. 10,1 фоизга Chevrolet Nexia эришган, Chevrolet маркасининг яна бир модели Matiz, Chevrolet Nexia’дан ярим фоизгагина ортда қолган. Cobalt ҳисобига битимларнинг 7,4 фоизи тўғри келган. Олтинчи ўринда – 4,4% билан Daewoo Matiz, ундан кейин Chevrolet Captiva ва Daewoo Nexia моделлари, ҳар иккала модель ҳисобига барча битимларнинг 3,9 фоиз и тўғри келган. Битимларнинг 3 фоизигина ВАЗ 2106 ҳисобига, ва битимларнинг салкам 40 фоизи бошқа моделларга тўғри келган.

Ўзбекистонда энг харидоргир автомобиль моделлар Топ-10:

1. Chevrolet Spark

2. Chevrolet Lacetti

3. Chevrolet Nexia

4. Chevrolet Matiz

5. Chevrolet Cobalt

6. Daewoo Matiz

7. Chevrolet Captiva, Daewoo Nexia

8. ВАЗ 2106

9. Chevrolet Malibu

10. Chevrolet Epica

Шарҳлар

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1