АсосийJamiyat

​3 февраль куни Ўзбекистонда ёмғир қорга айланади

'​3 февраль куни Ўзбекистонда ёмғир қорга айланади'ning rasmi

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ёғаётган ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ёғаётган ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ёғаётган ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ёғаётган ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб 0-5, кундузи 5-10 даражагача совуқ бўлади.

Бошқа янгиликлар