Ўзбекистонлик ҳужумчи Баҳодир Насимов Жанубий Кореянинг иккинчи дивизиони вакили – “Ансан Гринерс” клуби билан шартнома имзолади.
ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, Баҳодир Насимов 2016 йилги мавсумни Тошкентнинг “Бунёдкор” сафида ўтказиб, 26 учрашувда 8 та голга муаллифлик қилганди.
29 ёшли футболчи фаолияти давомида Самарқанднинг “Динамо” (2007–2010), Қооннинг “Рубин” (2010–2011), Бокунинг “Нефтчи” (2011–2014) ҳамда Эроннинг “Падидеҳ” клубларида тўп сурган. Бундан ташқари, у 2009–2015 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, 20 ўйинда 5 та гол киритган.

Маълумот учун, “Ансан Гринерс” 2016 йилнинг ёзида ташкил топган. Клуб стадиони Ansan Wa Stadium 35 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Айни вақтда жамоа шакллланишда давом этмоқда. Ҳозирги кунда “Ансан Гринерс” сафида черногориялик Лука Роткович ва бразилиялик Уиллиам Энрике каби легионер футболчилар бор.






