АсосийJamiyat

​Тошкентда сирпанчиқ йўлда ҳаракатланган йўловчи автобуси ағдарилиб кетди

'​Тошкентда сирпанчиқ йўлда ҳаракатланган йўловчи автобуси ағдарилиб кетди'ning rasmi

Тошкентнинг Яшнобод туманида 6 февраль, душанба куни 49-йўналиш (ТТЗ—метронинг “Дўстлик” бекати) бўйича ҳаракатланатаётган Isuzu русумли йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.

Авиасозлар кўчасида ҳаракатланаётган йўловчи автобус ғилдираги ариққа тушиб кетиб, ёнбошига ағдарилди. Авария фотоси Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчилари томонидан тармоққа жойлаштирилди.

Маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмади. Юз берган ҳолатга йўлнинг музлаб қолгани сабаб бўлган.

Бошқа янгиликлар