Фосуратда акс этган 500 киши бир одамнинг авлодидир, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.
31 январь куни Хитойнинг Шэнчжоу қишлоғида яшовчи оилалардан бири Хитой Янги йилини кутиш мақсадида бир жойга тўпланиб, суратга тушди. Унда Ренлар оиласининг турли давр авлодига мансуб бўлган 500 аъзоси суратга тушди.
Фотосуратчининг айтишича, 500 нафар қариндошни кадрга сиғдириш учун унга 30 дақиқа вақт керак бўлган.