1

“Ал-Фатҳ” – “Насаф” ва “Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” | Превью —

СПОРТ 07.02.2017, 10:47
Теглар: Футбол, Ўзбекистон
“Ал-Фатҳ” – “Насаф” ва “Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” | Превью —

Бугун, 7 февраль куни Ўзбекистоннинг икки клуби – Қаршининг “Насаф” ва Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоалари Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақасининг гуруҳ босқичига чиқиш майдонга тушади.

ОЧЛ–2017 турнирини ўтиш босқичида бошлаб, Баҳрайн чемпиони “Ал-Ҳидд”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Қаршининг “Насаф” жамоаси Саудия Арабистонида “Ал–Фатҳ” меҳмони бўлади. Мазкур беллашув ғолиби “B” гуруҳига йўл олади ва “Истиқлол Ҳузистон” (Эрон), “Лаҳвия” (Қатар) ҳамда “Ал-Жазира” (БАА) клубилари билан куч синашади. “Насаф” иштирокидаги ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади ва Sport телеканали орқали жонли равишда намойиш этилади.

Учрашув олдидан ҳар икки жамоа бош мураббилари ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ал-Фатҳ” устози Фатҳи Ал Жабал: “Насаф”га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, учрашувда майдонга тушиши керак бўлган таркибимизни аниқлаб, уларни ҳар томонлама ўйинга тайёрладик. Бизнинг мақсадимиз ғалаба қозониб, ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш. “Насаф”ни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик, жамоа ОЧЛ мусобақаларида катта тажрибага эга. Шундай бўлса-да, биз ўз майдонимизда – мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаймиз. Ўйлайманки, бизга бу қўшимча куч бағишлайди.

“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: “Ал-Фатҳ” Саудия Арабистонининг кучли жамоаларидан бири. Бизларнинг асосий мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш, бунинг учун бўлажак ўйинга футболчиларимизни астойдил тайёрладик. Эртага биз бор кучимиз билан, ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ижобий натижа учун, эртага бор маҳоратимиз ва кучимизни ишга соламиз.

“Ал-Фатҳ” (Саудия Арабистони) – “Насаф” (Ўзбекистон)
7 февраль, 2017. Ал-Аҳса. “Абдулла Бин Жалави” стадиони, 20:00
Бош ҳакам: Ко Хюинг Жин (Жанубий Корея);
Қанот ҳакамлари: Парк Сангжун, Сонг Бонкюн (ҳар иккиси Жанубий Корея);
Захира ҳаками: Ким Вусанг (Жанубий Корея);
Ҳакамлар назоратчиси: Абдул Карим Саид Ҳусайний (Иордания);
Учрашув комиссари: Кемел Тукабаев (Қирғизистон).

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби эса Қатарда “Ал-Жаиш” билан куч синашади. Тошкентликларнинг Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов тўп сураётган Қатар клубига қарши баҳси Тошкент вақти билан соат 20:15 да старт олади. Ушбу ўйин Sport телеканалида кечки дастурда ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади. “Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” ўйини ғолиби “C” гуруҳида “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) “Зоб Оҳан” (Эрон) ва “Ал-Айн” (БАА) клубларига рўбаро келади.

Учрашув олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари фикрлари:

“Ал-Жаиш” бош мураббийи Сабри Лямуши: “Бунёдкор” ҳақида илиқ фикрлар билдиришим мумкин. Бу жамоа Осиёнинг етакчи клубларидан бири. Жамоа ёш футболчилардан ташкил топган. “Бунёдкор”га қарши ўйин жуда қизиқарли ўйин бўлади, деб ўйлайман. “Ал-Жаиш” курашга тайёр. Чемпионатдаги ишларимиз юришмаётан бўлса-да, Осиё Чемпионлар Лигасига бу жиҳат таъсир ўтказмайди. Биз уйда ўйнаймиз. Ғолиб эса битта ўйин натижасига кўра аниқланади. Шундай экан, “Ал-Жаиш”да кичик устунлик бор ва бундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Сергей Лушчан: Плей-офф учрашувини илк бор сафарда ўтказяпмиз. Фикримча, бу жиҳат бизга қўшимча муаммолар тўғдирмайди. “Бунёдкор” меҳмонда ўйнашни жуда яхши билади. Имкониятлар тенг. Бўлажак баҳсга махсус режа асосида тайёргарлик кўрдик. Жами 12 та назорат учрашуви ўтказдик ва жамоани янада шакллантирдик. Қўл остимдагилар Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаси қадрини жуда яхши тушунади ва буни яхши ҳис этиб туришибди. Биз баҳсга тайёрмиз.

“Ал-Жаиш” (Қатар) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон)
7 февраль, 2017. Доҳа. “Абдуллоҳ бин Халифа” стадиони, 20:15
Бош ҳакам: Адҳам Макҳадмеҳ (Иордания);
Қанот ҳакамлари: Аҳмад Ал Роалле, Исса Маҳмуд Ал Амави (иккаласи Иордания);
Захира ҳаками: Мурод Аҳмад Ал Заваҳреҳ (Иордания);
Учрашув комиссари: Минду Доржи (Бутан).

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1