АсосийJamiyat

​Сухандонлик ва бошловчилик қобилиятига эга бўлган ёшлар ўртасида танлов эълон қилинди

'​Сухандонлик ва бошловчилик қобилиятига эга бўлган ёшлар ўртасида танлов эълон қилинди'ning rasmi

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан сухандонлик ва бошловчилик қобилиятига эга бўлган ёшларни аниқлаш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва рағбатлантириш, ёш бошловчи-сухандонларнинг ижодий салоҳиятини амалга ошириш учун тегишли шарт-шароит яратиш, ўзбек адабий тилининг нуфузини янада юксалтириш, юқори малакали сухандон ва бошловчи кадрлар тайёрлашнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш мақсадида республика "Ёш сухандонлар” танловини эълон қилди.

Танлов икки босқичда ташкил этилиб, унда нутқ маданиятини ўзлаштирган, бошловчи-сухандонлик қобилиятига эга бўлган 17 ёшдан 32 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш учун аризалар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият ва спорт ишлари бошқармаларида 2017 йил 5 дан 18 февралга қадар қабул қилинади.

Мамлакатимизда яшаб, ижод қилаётган сухандонлик ва бошловчилик қобилиятига эга бўлган ёшларреспублика "Ёш сухандонлар” танловида ўз салоҳиятларини яна бир намоён қилиш имкониятига эга бўладилар.

Ғолибларга "Дийдор” режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси давлат муассасаси ҳузурида ташкил этиладиган "Ўзбек сухандонлиги” курсида ўқиш, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ёки хусусий телерадиоканалларда тегишли фаолият юритиш учун тавсия берилади.

Бошқа янгиликлар