Бугун тонгда “Манас” арт-кафесида катта ёнғин юз берди.
Тошкент шаҳар ЁХББдан Darakchi.uz нашрига хабар беришларича, диспетчер хизматига ёнғин ҳақидаги хабар соат 10:41 келиб тушган.Ёнғинни бартараф этишга 6 та ўт ўчирувчи бригада йўналтирилган. Тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:31 да тўлиқ ўчирилди.
Ёнғин содир бўлган вақтда “Grand Mir” меҳмонхонасидан Бобур кўчасига қадар Шота Руставели кўчаси ёпиб қўйилди.
Айни дамда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.