АсосийSport

ОЧЛ–2017. “Насаф” сафарда “Ал-Фатҳ”га енгилди ва турнирни тарк этди

'ОЧЛ–2017. “Насаф” сафарда “Ал-Фатҳ”га енгилди ва турнирни тарк этди 'ning rasmi

Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида Қаршининг “Насаф” жамоаси сафарда Саудия Арабистони вакили “Ал-Фатҳ” билан ўзаро баҳс олиб борди. Мусобақанинг гуруҳ йўлланмаси учун кечган ўйинда саудияликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Қаршиликлар ўйинни анча фаол бошлади, бир қатор вазиятларга эга бўлди. Аммо биринчи бўлим якунида Андре Монтейро жарима зарбасидан Санжар Қувватов дарвозасига гол урди. Мазкур гол ўйинда ягоналигича қолди ва “Насаф” мусобақани тарк этишга мажбур бўлди.

“Ал-Фатҳ” эса ОЧЛ–2017 мусобақасининг гуруҳ босқичига йўлланма олди. Жамоа “B” гуруҳи “Истиқлол Ҳузистон” (Эрон), “Лаҳвия” (Қатар) ҳамда “Ал-Жазира” (БАА) клубилари билан куч синашади.

ОЧЛ–2017. Плей-офф босқичи

“Ал-Фатҳ” (Саудия Арабистони) – “Насаф” (Ўзбекистон) 1:0

Гол: Андре Монтейро (45)

Огоҳлантиришлар: Ал Булайҳи (33), Мажид Ҳазази (38) – Баҳром Абдураҳимов (23), Игорь Голбан (31), Фарруҳ Сайфиев (71).

“Ал-Фатҳ”: Абдуллоҳ Аловайшир, Мажид Ҳазази, Абдуллоҳ Ал Аммар, Али Ал Булайҳи, Абдулла Алдавшари, Риёд Шараҳили, Нуҳ Ал Мусо, Тавфиқ Буҳаймид, Ҳамад Ал Ҳамед (Ахмад Ал Муборак, 72, Саёф Ал Биши, 90), Андре Монтерйо (Ҳамдан Ал Ҳамдан, 83), Натхан Жуниор.

“Насаф”: Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов (Ислом Кенжабоев, 82), Мақсуд Каримов (Шаҳбоз Эркинов, 61), Азизжон Ғаниев (Бобир Абдухолиқов, 90), Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан, Шерзод Аъзамов, Одилжон Ҳамробеков, Фарруҳ Сайфиев, Дониёр Нарзуллаев, Драган Черан.

Бошқа янгиликлар