1

​“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини амалга оширишга 37,7 трлн сўм ва $8,3 млрд. йўналтирилади

ЖАМИЯТ 08.02.2017, 09:50
Теглар: Доллар, Ўзбекистон
​“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини амалга оширишга 37,7 трлн сўм ва $8,3 млрд. йўналтирилади

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида белгиланган барча чора-тадбирларини амалга оширишга 37,7 триллион сўм ва 8,3 миллиард АҚШ доллари йўналтирилади.

Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун масъул давлат органлари ва ташкилотлар қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратишлари белгиланди.

1.Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги, самарали механизм ва усулларини жорий этиш, мансабдор шахсларнинг аҳоли олдида ҳисобот бериши тизимини амалда татбиқ этиш, шу асосда халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашга;

2.Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда бюрократик тўсиқ ва ғовлар яратилишига, аҳоли билан мулоқот жараёнини кампаниябозликка айланишига йўл қўймасликка;

3.Давлат дастури доирасида ўтказилаётган тадбирларнинг очиқлиги, уларда фуқаролар, барча даражадаги давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар, ижодий ва илмий муассасалар вакилларининг кенг иштирок этишига.

Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборот ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим этиб борилади.

Шарҳлар

Доллар курси анча кўтарилди

22.04.2024, 16:16

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 21,00 сўмга ошиб, 12 711,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 12,22...
Долларнинг расмий курси бироз тушди

19.04.2024, 16:31

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 7,00 сўмга тушиб, 12 690,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 21,43...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1