АсосийSport

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси ҳашаматли уй сотиб олди (Фото)

'"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси ҳашаматли уй сотиб олди (Фото)'ning rasmi

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Пол Погба шаҳар яқинидан 3,4 миллион еврога уй сотиб олди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, 23 ёшли футболчи манкунианликлар сафига ўтгандан буён меҳмонхонада истиқомат қилиб келган. Погбанинг янги уйида бешта ётоқхона, бассейн ва бильярд столи ўрнатилган хона бор.


Илгари ушбу уйда "МЮ"нинг собиқ ҳужумчиси Хавьер Эрнандес истиқомат қилган. Бу уйдан "МЮ" қароргоҳига қадар йўл автомобилда 20 дақиқа вақтни олади.


Бошқа янгиликлар