АсосийJamiyat

​ИИВ 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган йўл-транспорт ҳодисаси келиб чиқиш сабабларини аниқлади

'​ИИВ 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган йўл-транспорт ҳодисаси келиб чиқиш сабабларини аниқлади'ning rasmi

2017 йил 9 феврал куни соат тахминан 22-30 ларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги "Янги шаҳар" ва "Янги Юнусобод" кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Б.М. бошқарувидаги "Спарк" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган И.И. бошқарувидаги "Матиз" русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳакида хабар бергандик.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 4 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олган.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ дастлабки суриштирув ишлари натижасида мазкур йўл-транспорт ҳодисасига "Спарк" автомашинаси ҳайдовчиси "Йўл ҳаракати қоидалари" талабларини қўпол равишда бузиб чорраҳага катта тезликда кириб келганлиги оқибатида йўл транспорт ҳодисаси келиб чиққанлиги аниқланди.


Бошқа янгиликлар