​Ўзбек санъатининг яна бир намоёндаси вафот этди

ЖАМИЯТ 11.02.2017, 09:57
​Ўзбек санъатининг яна бир намоёндаси вафот этди

10 февраль куни Ғанижон Тошматов номидаги Дуторчи қизлар ансамбли яккахони Мунира Муҳаммедова вафот этди. Бу ҳақда хонанданинг ҳамкасблари ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёзиб қолдиришмоқда.

“Афсуски, санъатимизнинг яна бир вакиласи дунёни тарк этибдилар... Мунира опа Муҳаммедова Дуторчи қизлар ансамблида куйлар эдилар. Болалигимдан кўпгина концерт дастурларда бир саҳнада чиқар эдик... Жойлари жаннатдан бўлсин... Кимнидир жуда ёш дунёдан ўтганини кўрсам, аслида олганда бу дунё ҳеч кимники эмаслигини сезаман”, – деб ёзди Ирода Дилроз.

Маълумотларга кўра, хонанда саломатлиги сабаб Ҳиндистонда жарроҳлик амалиётини ўтказганди.

“Darakchi.uz” жамоаси номидан марҳуманинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1