1

​Россияда омборхона томи қулаши оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 11.02.2017, 11:48
Теглар: Фожиа, Ўзбекистон, Россия
​Россияда омборхона томи қулаши оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 2017 йил 10 феврал куни Москва вақти билан 16:05да Тула области Чернск раёни Поповка қишлоғидаги “Максим Горкий” МЧЖ омборхонасининг том қисми қулаб тушиши содир бўлган.

Воқеа оқибатида 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган:

1. Ойбек Искандаров, 1992 й. т.

2. Хуршид Қурбонов, 1992 й. т.

3. Хасанбой Рўзиметов, 1992 й. т.

Хозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва ТИВ томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига зарурий ёрдам кўрсатиш чоралари олиб борилмоқда.

"Первый Тульский" телеканалининг ойдинлик киритишича, ИИВ томга кўп қор йиғилганлиги сабабли қулаганлиги талқинини илгари сурмоқда.

Ўзбекистон фуқаролари Тулада қонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланишган бўлиб, барча зарурий ҳужжатлари бўлган. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари Ўзбекистонда дафн этилади.

Омборхона тегишли бўлган корхона раҳбарияти цех биносининг томи 2011 йилда қайта таъмирланганини маълум қилди. Компания раҳбарларининг сўзларига кўра, ҳалокатга ҳароратнинг кескин ўзгариши сабаб бўлган.

Айни дамда том қулаши ҳодисаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Шарҳлар

Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1