АсосийJamiyat

​Тошкентдаги автобусларда Wi-Fi ишга туширилади

'​Тошкентдаги автобусларда Wi-Fi ишга туширилади'ning rasmi

“Тошшаҳартрансхизмат” компанияси пойтахтдаги айрим автобус йўналишларида 4G технологияси бўйича интернетга Wi-Fi орқали уланиш имконияти тақдим этади.

Ушбу ҳафтада 10, 14, 24, 28, 51 ва 95- йўналишларда Wi-Fi ишга тушади, ушбу технология ўрнатилган автобусларнинг эшикларига “Wi-Fi Bus” пешлавҳалари ўрнатилади.

“Тошшаҳартрансхизмат” йил давомида аксарият автобусларни интернет-ускуналар билан жиҳозлашни режалаштирган.

Wi-Fi Bus дастури UZMOBILE оператори билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Бошқа янгиликлар