1

​Ўзбекистонлик иқтисодчи дунёнинг 100 та энг кучли ёш иқтисодчилари рейтингига кирди

ЖАМИЯТ 13.02.2017, 11:17
Теглар: Ўзбекистон
​Ўзбекистонлик иқтисодчи дунёнинг 100 та энг кучли ёш иқтисодчилари рейтингига кирди

RePEc (Research Papers in Economics) «Иқтисодиёт фанлари бўйича илмий мақолалар» ташкилоти томонидан тузиладиган рўйхатнинг илк элликталигидан Осиёдан уч вакил: Япония, Ўзбекистон ва Ҳиндистон жой олди.

Мазкур лойиҳа АҚШдаги Федерал резерв банки тадқиқотлар бўлими томонидан мувофиқлаштирилади ва дунё бўйлаб 50 мингдан ортиқ иқтисодчилар фаолияти кузатиб борилади. RePEc мақолаларга келтирилган иқтибослар, чоп этилган журнал нуфузи каби категорияларга асосланиб, турли тоифалар бўйича энг яхши иқтисодчилар рейтингини тузади. Рейтингда асосан Гарвард, Йель университетлари, Лондон иқтисод мактаби битирувчилари ва ходимлари устун турган.

Ҳамюртимиз Рауфхон Салахўжаев МДҲ давлатларидан ягона номзод саналади. Дунёнинг 100 энг кучли ёш иқтисодчилари орасида Англия банки, Гарвард, Стэнфорд университетлари, Париж Иқтисод мактаби номзодларини ортда қолдириб, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети иқтисод фани ўқитувчиси Рауфхон Салахўжаев 32-ўринда турибди.

Рауфхон Салахўжаев ҳали ўттиз ёшни қаршиламаган бўлиб, макроиқтисоддаги янги йўналиш «Иқтисодий ўсишнинг чуқур омиллари» бўйича тадқиқот олиб бораётган кам сонли олимлардан. Илмий иши давлатларнинг иқтисодий ривожланишида интеллектуал капитал ва бозор институтларининг ролини тадқиқ этишга бағишланган. Рауфхоннинг 20 га яқин илмий мақоласи «Intelligence», «Kyklos», «Environmental Research» каби дунёнинг етакчи илмий журналларида чоп этилган, «Forbes» агентлиги, «National Policy» институти томонидан юқори баҳоланган.

Ёш иқтисодчи олим 2012 йили АҚШнинг «Fulbright» стипендияси ғолиби бўлиб, Нью-Йорк давлат университетида иқтисод магистри илмий даражасини олган. Ҳозир таълим даргоҳида муаллимлик қилиш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида катта илмий ходим ҳамдир.

Рауфхон Салахўжаевнинг муваффақияти Тошкент Халқаро Вестминстер университети учун Лондон Иқтисод мактаби (Буюк Британия), Англия банки ва Браун университети каби нуфузли илмий марказлар қаторига киришга йўл очди. Ўзбекистоннинг ушбу рейтингдаги иштироки мамлакатимиз нуфузи, илмий салоҳиятига баҳо бериш, унинг келажакдаги иқтисодий ривожига таъсир этиши шубҳасиз.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1