1

​Ўзбекистонлик ўқитувчилар Буюк Британияда малака оширишди

ЖАМИЯТ 13.02.2017, 12:06
Теглар: Ўзбекистон
​Ўзбекистонлик ўқитувчилар Буюк Британияда малака оширишди

“Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси” кўрик-танловининг 2016 йилда ўтказилган республика босқичида энг юқори натижа кўрсатган 42 нафар мактаб ўқитувчилари 2017 йилнинг 20 январь – 3 февраль кунлари Буюк Британиянинг Глазго Каледониан (Glasgow Caledonian University, Scotland) университетида хизмат сафарида бўлишди.

Ушбу университет дунёдаги нуфузли таълим муассасаларидан бири бўлиб, у ерга дунёнинг барча бурчакларидан малака ошириш курсларига тингловчилар ташриф буюришади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Университетнинг тажрибали мутахассислари ва профессорлари томонидан ўқитувчиларимизга дарс жараёнидаги тил терминлари, талаффуз устида ишлаш, чет тилини ўргатишда аутентик материаллардан фойдаланиш, лексик бирликлар билан ишлаш технологиялари, ўқувчиларда ижодкорликни ва тил ўрганишда ҳикоя ва шеърларнинг аҳамияти, дарсни режалаштириш ва баҳолаш, чет тилини ўрганишда тест синовларининг аҳамияти ва дарс ўтишнинг бошқа самарали усуллари ҳақида маълумот беришди.

Ўқувлар якунида ўзбeкистoнлик ўқитувчилaрга хорижий университет ўқитувчилари олдида инглиз тилидаги тақдимотларини муваффақиятли ҳимоя қилишгани учун “ACHIEVEMENT СERTIFICATE” сертификатлар топширилди. Мазкур сертификатлар ўтган йилги ва бошқа сертификатлардан фарқли равишда халқаро тренерлик қилиш ваколатини беради.

Ушбу ўқитувчилар жорий йилнинг март-декабрь ойлари инглиз тили ўқитувчилари учун таянч мактаблар базасида ўтказиладиган ўқувларда ҳамда 5-синфлар учун қайта ишланаётган инглиз тили дарсликлардан фойдаланишни ўргатишга доир махсус курсларда тренерлик курсларига жалб этилиши режалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1