1

Самарқандда ЙТҲда она ва бола ҳалок бўлди, ҳайдовчи воқеа жойидан яширинди

ЖАМИЯТ 14.02.2017, 08:49
Самарқандда ЙТҲда она ва бола ҳалок бўлди, ҳайдовчи воқеа жойидан яширинди

2017 йил 12 феврал куни соат тахминан 19:40 ларда Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани ҳудудида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди.

Номаълум ҳайдовчи ўз бошқарувидаги транспорт воситасида йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб кетаётган пиёдалар – Пахтачи туманида яшаган, 1977 йилда туғилган аёлни ва унинг шу манзилда яшаган ўғли – 1998 йилда туғилган, коллеж ўқувчисини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдан яширинди. Оқибатда аёл ҳодиса жойида, ўғли эса касалхонада ҳаётдан кўз юмди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲҲББдан хабар беришларича, олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Пахтачи туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро ўз бошқарувидаги “ВАЗ-2121” русумли автомобилида содир этганлиги аниқланиб, 13 феврал куни қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасида ҳозирда Самарқанд вилояти ИИБ томонидан жиноят иши қўзгъатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1