Америкада нашр этиладиган New York Times газетасининг мухбири АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трампни фоҳиша деб атади, дея хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган модалар ҳафталиги тадбирида иштирок этган журналист ўзаро суҳбат чоғида, андиша қилмай, АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трампни фоҳиша, деб атади. Унинг сўзларини эшитиб қолган модель Эмили Ратаковски бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида ёзди. Журналистнинг исм-шарифи ошкор этилмади, унга газета раҳбарияти томонидан хайфсан эълон қилинди.