Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБга 34 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, тунда Олмачи кўчасида уч нафар номаълум шахс унга тиғли жисм билан тан жароҳати етказиб, “Самсунг” мобил телефонини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинишганини маълум қилган.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу босқинчилик жиноятини Тошкент вилоятида яшовчи 23, 24 ва 27 ёшли 3 нафар шахслар содир этганлиги фош этилди ва улар қўлга олиндилар.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати






