АҚШ сенати кўп сонли овозга эга бўлган Стивен Мнучинни АҚШ молия вазири этиб тайинлади, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Мнучиннинг номзоди 53 та овоз йиғди, 47 нафар сенатор қарши овоз берди.
Унга демократлардан Жо Мэнчин ҳам овоз берди. Кун давомида янги сайланган вазир қасамёд қабул қилади.