Бугун, 14 феврал куни Маданият ва спорт ишлари вазирлиги таклифи билан маданият, санъат, спорт ва ижодиёт соҳасида “Эътироф” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилади.
“Эътироф” мукофоти “Театр, кино ва оммавий томошалар”, "Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати”, "Тасвирий ва амалий санъат”, “Бадиий ижод, журналистика ва телевидение”, "Спорт”, “Эътибор, эҳтиром, эъзоз” каби йўналишлар бўйича ўтказилади.
“Эътироф” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими 14 феврал куни "Истиқлол” санъат саройида соат 18:00 да бошланади.
Мазкур маросимдан репортажни Darakchi.uz’да тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.