Хонанда Ғайрат Усмонов Жуманазар Алиёр сўзи ва Наргисхон Латипова мусиқаси билан “Малак” номли қўшиқни тақдим этади.
Мазкур тарона хонанданинг ўтган йили “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган яккахон концерт дастурида янграган эди. Маълум вақтдан сўнг қўшиқ қайтадан мухлислар ҳукмига ҳавола этилди.
Айни дамда маҳзун қўшиққа клип суратга олиш ишлари ҳам бошлаб юборилди.
Тарона 17 февраль куни юртимиз радиотўлқинлари орқали жаранг сочади.






