Бугун, 14 февраль куни пойтахтдаги “Истиқлол” санъат саройида “Эътироф-2016” тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Бир неча дақиқа аввал тақдирлаш маросими бошланди.
Тақдимот маросимида Ўзбекистон санъати, маданияти ва спортининг таниқли вакиллари, ОАВ ҳамда экспертлар иштирок этмоқда.
Маросимни Учқун Тиллаев, Дилдора Рустамова, Машҳурбек ва Шаҳзода Муҳаммедовалар очиб беришди. Ҳайдарали Қаюмов, Шуҳрат Ризаев, Аюб Шаҳобиддинов, Феруза Тўрахўжаева, Рамз Усмонов, Ҳилол Насимов, Акмал Нуриддинов, Жавлон Умарбеков, Собир Рахматов, Тўлаган Тожихўжаев, Валерий Евгеньев, Анвар Обиджон, Усмон Азим, Арслон Эшмуродов, Мурод Алиев, Равшан Эрматов, Далмас Уразимбетовлардан иборат экспертлар гуруҳи “Эътироф-2016” тақдирлаш маросимининг ғолибларини аниқлаш учун саҳна ортидан жой олишди. Уларнинг ғолибларни аниқлаш жараёни саҳнадаги мониторда акс этади.
Тақдирлаш маросимини “Дурдона” гуруҳи қўшиқлари билан очиб берди. Саҳнага “Тантана” болалар гуруҳи ва Ҳосила Раҳимова таклиф этилди.
Бизни кузаишда давом этинг. “Эътироф” тақдирлаш маросимининг натижалари билан биринчи бўлиб “Darakchi.uz” да танишинг.