Бугун, 14 февраль куни пойтахтдаги “Истиқлол” санъат саройида “Эътироф-2016” тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Маросимда тасвирий ва амалий санъат вакиллари тақдирланди.
Унга кўра,
Мирзааҳмедов Ҳаким Каримович “Йилнинг энг яхши рассоми”,
Зокиров Раҳматилла Хусанович “Йилнинг энг мохир ҳунарманди”,
Норхўрозов Қурбон “Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши”,
Камола Ақилова Болтабоевна “Йилнинг энг яхши санъатшуноси” деб топилди.
Ғолибларга диплом ва статуэткани таниқли рассом Акмал Нур ва Фарҳод Тошмуҳаммедовлар топширди.
Тақдимот маросими давом этмоқда.