“Эътироф-2016” тақдирлаш маросими қизғин равишда давом этмоқда. Райҳон Уласенова ва Адиз Ражабов бошловчилик вазифасини бажармоқда.
Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев театр, кино ва оммавий томошалар йўналишлари бўйича ғолибларни эълон қилди. Уларга “Эътироф-2016” статуэткаси ва дипломни эса Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова топширди.
“Йилнинг энг яхши спектакли” —“Мирзо Улуғбек” спектакли Самарқанд мусиқали драма театри.
“Йилнинг энг яхши театр актёри”—Саидов Тоҳир Самандарович,
“Йилнинг энг яхши театр актрисаси”—Абдуолимова Дилором Воҳидовна,
“Йилнинг энг яхши театр режиссёри”—Салимов Олимжон,
“Йилнинг энг яхши драматурги”—Хошимов Набижон,
“Йилнинг энг яхши саҳна рассоми”—Чернов Сергей,
“Йилнинг энг яхши кинофильми”—“Барон” бадиий фильми,
“Йилнинг энг яхши киноактёри”—Абдуллаев Фарҳод Бадалович,
“Чет мамлакатлардаги энг яхши фильм актёри”—Махмудов Фарҳод,
“Йилнинг энг яхши киноактрисаси”—Раҳимжонова Илмира Рисқалиевна,
“Йилнинг энг яхши кинорежиссёри”—Сагдиев Рустам Мирҳамидович,
“Йилнинг энг яхши киносценаристи”—Зулфиқор Мусоқов,
“Йилнинг энг яхши кинооператори”—Муродов Рустам Саидмаликович,
“Йилнинг энг яхши цирк актрисаси”—Юнусова Анжелика Ильинична,
“Йилнинг энг яхши театр режиссёри” номига сазовор бўлган Олимжон Салимов ижодий сафарда бўлгани боис, мукофотни унинг ўрнига Ўзбек миллий академик театри раҳбари Фатҳулла Масъудов қабул қилиб олди.
“Йилнинг энг яхши кинофильми” йўналиши ғолибини “Ўзбеккино” агентлиги директори Отабек Мусаев эълон қилди. Унга кўра “Барон” фильми “Йилнинг энг яхши фильми” бўлди. Мукофотни олишга саҳнага Фарҳод Махмудов, Жавоҳир Зокиров ва Рустам Саъдиев чиқди.
Рустам Саъдиев устози Шуҳрат Аббосовга миннатдорчилик билдирди.
“Йилнинг энг яхши киноактёри”—Фарҳод Абдуллаевга мукофотни Гулбаҳор Йўлдошева топширди.
“Йилнинг энг яхши актрисаси” номинацияси ғолибини Рустам Саъдиев аниқлади.
Рустам Саъдиев шунингдек, “Йилнинг энг яхши режиссёри” номинацияси ғолиби ҳам бўлди. Бугунги тақдимот маросимида у иккинчи мукофотни қўлга киритди.
Йилнинг энг яхши кинооператори Рустам Муродов ижодий сафарда бўлгани сабабли унинг мукофотини Отабек Мусаев опширишни ўз зиммасига олди.